НАСЛЧИЛИК-СЕЛЕКЦИЯ ИШЛАРИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА


НАСЛЧИЛИК-СЕЛЕКЦИЯ ИШЛАРИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА


НАСЛЧИЛИК-СЕЛЕКЦИЯ ИШЛАРИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Чорвачилик фермер хўжаликлари ва аҳоли қарамоғидаги қорамоллар наслини яхшилаш мақсадида жойларда сунъий уруғлантириш тадбирлари ўтказилмоқда. Жумладан, ветеринария мутахассислари ва осеминаторлар томонидан Хоразм вилоятидаги мавжуд хўжаликларда наслчилик-селекция ишлари амалга оширилди.

Боғот туманида 10006 бош, Гурлан туманида 14128 бош, Қўшкўпир туманида 14299 бош, Урганч туманида 18827 бош, Хазорасп туманида 15175 бош, Хонқа тумани 15450 бош, Хива тумани 11412 бош, Шовот туманида 12950 бош, Янгиариқ туманида 11549 бош, Янгибозор туманида 11899 бош, Питнак шаҳрида 3388 бош, Урганч шаҳрида 2141 бош ҳамда Хива шаҳрида 1621 бош сигир сунъий уруғлантирилди.
Вилоят бўйича йирик ва майда шохли чорва ҳайвонларини идентификация қилиш ишлари ҳам олиб борилди. Боғот тумани фермер хўжаликларидаги 1588 бош қорамол, Гурлан туманида 2134 бош қорамол, Қўшкўпир туманида 1098 бош қорамол, Урганч туманида 1615 бош қорамол, Хазорасп туманида 708 бош қорамол, Хонқа туманида 4157 бош қорамол, Хива туманида 812 бош қорамол, Шовот туманида 1134 бош қорамол, Янгиариқ туманида 645 бош қорамол ҳамда Янгибозор туманида 1692 бош қорамол идентификация қилиниб, ягона электрон маълумотлар базасига киритилди.
Шунингдек, вилоят туманлари аҳоли хонадонларида чорва молларини суньий уруғлантириш тадбирлари самарали ташкил этилди.