ИСРОИЛ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ВАКИЛЛАРИ ҲАМКОРЛИКДА ЎЗБЕКИСТОНДА ГЎШТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕТИШТИРИШГА КАТТА ҚИЗИҚИШ БИЛДИРДИ


ИСРОИЛ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ВАКИЛЛАРИ ҲАМКОРЛИКДА ЎЗБЕКИСТОНДА ГЎШТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕТИШТИРИШГА КАТТА ҚИЗИҚИШ БИЛДИРДИ


ИСРОИЛ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ВАКИЛЛАРИ ҲАМКОРЛИКДА ЎЗБЕКИСТОНДА ГЎШТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕТИШТИРИШГА КАТТА ҚИЗИҚИШ БИЛДИРДИ

Исроил делегацияси вакиллари ҳамкорликда Ўзбекистонда гўшт маҳсулотларини етиштиришга катта қизиқиш билдирди

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида Исроил делегацияси вакиллари – жаноб Хай Давийдов ҳамда тадбиркор Григорий Исроилов билан учрашув бўлиб ўтди. 

Учрашувда қўмита ҳузуридаги “Ўзбекчорванасл” агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари З.Пирназаров, қўмита масъул ходимлари ҳамда қўмитанинг Тошкент вилояти бошқармаси вакиллари иштирок этишди. 

Учрашув аввалида мамлакатимизда чорвачиликни ривожлантириш ва чорвачилик субъектлари учун яратилаётган имтиёзлар, наслчилик ва чорва озуқасини етиштириш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар юзасидан маълумотлар берилди. 

Айниқса, гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш борасида татбиқ этилаётган янги истиқболли лойиҳалар масалаларига алоҳида урғу берилди. 

Музокаралар давомида тадбиркор Григорий Исроилов чорвачилик соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, шу билан бирга Ўзбекистонда гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш ва ҳориж давлатлари бозорига олиб кириш борасида ҳамкорликни йўлга қўйиш истагини билдирди. 

Шунингдек, учрашувда Исроил делегацияси аъзолари гўшт ва чорва озуқаси ишлаб чиқариш бўйича бизнес-режа хусусида тўхталиб ўтди ва мазкур лойиҳалар учун мақбул бўлган минтақалар салоҳиятини батафсил ўрганиш кераклиги таъкидланди. 

Учрашув якунида Исроил делегацияси вакилларининг гўштни қайта ишлаш мажмуасини барпо этиш учун тавсия этилган ҳудудларга ташриф буюриши ҳамда келгусида ушбу лойиҳани амалга оширишда ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.