ГЕРМАНИЯ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ЖАМИЯТИ ЎЗБЕКИСТОНДА ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИК СОХАЛАРИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШГА ҲИССА ҚЎШАДИ

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Германиянинг “GIZ” Халқаро ҳамкорлик жамияти мутахассислари ўртасида видеомулоқот бўлиб ўтди. Видеомулоқот аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ташкил этилганлиги, унинг ҳуқуқий асослари ва ташкилий тузилмаси хусусида “GIZ” халқаро ҳамкорлик жамияти вакилларига батафсил маълумот берилиб, ветеринария ва чорвачилик сохаларини ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.  

Шу билан бирга ҳозирда чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик сохаларини ривожлантиришда белгиланган устувор вазифалар ҳамда истиқболли режалар борасида фикр алмашилди.  

Германия Қишлоқ хўжалиги йўналиши ва ҳудудий ривожланиш бўйича мутахассиси Счаэфер Биргит хонимнинг эътироф этишича, “GIZ” ташкилоти томонидан ишлаб чиқилаётган Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг 2021-2023 йилларга мўлжалланган янги лойиҳаси соха истиқболига катта туртки беради. Бу ҳамкорлик эса ветеринария ва чорвачилик йўналишлари ривожида янгича ёндашувнинг юзага келишига имкон яратади.

Видеомулоқотда “GIZ”нинг Германиядаги бош бошқармаси ходими ва хусусий секторни ривожлантириш бўйича масъули Тобиас Киэнлеин ҳайвонларни идентификация қилиш, наслчилик ҳамда интенсив балиқчилик йўналишларида ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, онлайн учрашув давомида томонлар Илмий-тадқиқот институтлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, илмий-амалий семинарлар ўтказиш ва мутахассис-ходимлар тажрибасини ошириш учун Германия ҳамда Европа мамлакатларига юбориш масалаларига ҳам тўхталиб ўтишди.