ЭПИЗООТИЯГА ҚАРШИ КУРАШ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚД


ЭПИЗООТИЯГА ҚАРШИ КУРАШ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚД


ЭПИЗООТИЯГА ҚАРШИ КУРАШ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

ЭПИЗООТИЯГА ҚАРШИ КУРАШ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Республикамизда эпизоотик осойишталикни таъминлаш бўйича қатор тадбирлар олиб борилмоқда. Жорий йил январь ойидан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Республикамизда эпизоотияга қарши кураш тадбирларини самарали ташкил этиш мақсадида эълон қилинган “Долзарб 70 кунлик” тадбири доирасида жойларда ҳайвонларни профилактик эмлаш ишлари тизимли ташкил этилмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳрининг барча туманлари ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари томонидан ҳайвонларни турли касалликларга қарши эмлаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Мутахассилар томонидан барча туманларда эпизоотияга қарши қатъий курашиш ва ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликлари, хусусан қутуриш, оқсил, куйдирги, ҳайвонлар тери касалликларига қарши профилактик эмлаш тадбирлари ташкил этилмоқда. Шунингдек, худуддаги аҳоли хонадонлари, таълим муассасалари, мактаб ва коллежларда ҳайвонлар касалликлари тўғрисида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.