БУТУНЖАҲОН ҲАЙВОНЛАР СОҒЛИҒИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТАШКИЛОТИНИНГ (ХЭБ) ЕВРОПА МИНТАҚАВИЙ КОМИССИЯСИ 29-КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Конференцияда Европа минтақасига кирувчи 53 та мамлакат вакиллари билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари иштирок этишди.  

Тадбирда қўмита раиси ўринбосари Аброр Акбаров сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасида COVID-19 пандемияси шароитида ветеринария хизмати кўрсатиш бўйича орттирилган тажриба хусусида сўз юритди. 

Шунингдек, соҳада олиб борилаётган амалий ишлар хусусида нутқ сўзларкан, ветеринария ва соғлиқни сақлаш органлари ходимлари билан биргаликда пандемияга қарши курашишда ҳамкорликда иш олиб борилаётганлиги, мавжуд лаборатория жиҳозлари ҳамда ходимлар келишилган ҳолда соғлиқни сақлаш ташкилотлари лабораторияларида ПЗР таҳлиллари ўтказиш учун сафарбар этилгани таъкидлаб ўтилди.

Конференция дастурига мувофиқ ХЭБ Президенти Доктор М.Шип, ташкилотнинг Бош директори Моник Элуа томонидан дунёда пандемия даврида ветеринария хизмати кўрсатишни ташкил этиш хусусида тавсиялар бериб ўтилди.

Конференция дастурида COVID-19 пандемияси даврида ветеринария хизматларининг иш фаолияти – мамлакатлар тажрибаси, уларни қўллаб-қувватлашда ХЭБ ҳамкорлари билан янги истиқболли лойиҳалар, ёввойи ҳайвонлар соғлиғини асраш борасидаги саъй-ҳаракатлар, ҳайвонларни SARS-COV-2 инфекцияси билан касалланиши, Европа минтақасида OIE-WAHIS янги электрон дастурини ишга тушириш ҳамда антимикроб препаратларга қарши курашишда мамлакатлар миллий дастурлари каби масалалар бўйича маърузалар тингланди. Мамлакатларнинг бу борадаги тажрибалари муҳокама қилинди.

Видеоконференция сўнггида тегишли қарорлар қабул қилиниб, ХЭБ ассамблеясининг навбатдаги бош сессиясига киритиладиган масалалар белгилаб олинди.