БУТУНЖАҲОН ҲАЙВОНЛАР СОҒЛИҒИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТАШКИЛОТИНИНГ 87-БОШ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА


БУТУНЖАҲОН ҲАЙВОНЛАР СОҒЛИҒИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТАШКИЛОТИНИНГ 87-БОШ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА


БУТУНЖАҲОН ҲАЙВОНЛАР СОҒЛИҒИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТАШКИЛОТИНИНГ 87-БОШ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш ташкилотининг  87-бош сессияси бўлиб ўтмоқда

2019 йил 25 майдан 31 майга қадар бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш ташкилоти (ОIЕ)нинг 87-Бош сессиясида Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳромжон Норқобилов бошчилигидаги делегация қатнашмоқда.
Делегация таркибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси Баҳодир Таджиев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Тўлқин Эшназаровлар ҳам иштирок этмокда

Бош сессияда қатор халқаро меъёрлар ва стандартлар делегатлар томонидан кўриб чиқилади.

Ўзбекистон делегациясининг Францияга ташрифи чоғида Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш ташкилоти (ОIЕ) Бош директори Моник Элуа, халқаро молия институтлари вакиллари, чорвачиликни ривожлантириш бўйича француз компаниялари билан музокаралар олиб борилиши режалаштирилган.

Монголия, Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон давлатлари билан ветеринария ва чорвачилик соҳасида ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлаш масалалари бўйича учрашувлар белгиланган.

Шунингдек, ОIЕнинг 87-Бош сессияси доирасида "Ўзбекистон куни" ҳам нишонланади, унда 180 дан ортиқ мамлакатдан ташриф буюрган делегациялар ва меҳмонлар қатнашади.