АКАДЕМИК Д.Н.ПРЯНИШНИКОВ НОМИДАГИ ПЕРМЬ ДАВЛАТ АГРАР-ТЕХНОЛОГИЯ УНИВЕРСИТЕТИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ


АКАДЕМИК Д.Н.ПРЯНИШНИКОВ НОМИДАГИ ПЕРМЬ ДАВЛАТ АГРАР-ТЕХНОЛОГИЯ УНИВЕРСИТЕТИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ


АКАДЕМИК Д.Н.ПРЯНИШНИКОВ НОМИДАГИ ПЕРМЬ ДАВЛАТ АГРАР-ТЕХНОЛОГИЯ УНИВЕРСИТЕТИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ

Академик Д.Н.Прянишников номидаги Пермь Давлат аграр-технология университети билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Академик Д.Н.Прянишников номидаги Пермь Давлат аграр-технология университети Халқаро алоқалар маркази директори Оксана Фотина Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалига ташриф буюрди.
Филиал директори А.Есимбетов меҳмонга ушбу ташриф учун миннатдорчилик билдирди. Ташриф давомида таълим сохасида ҳамкорлик алоқалари ва ўзаро тажриба алмашиш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди. Мазкур тадбирда Пермь Давлат аграр-технология университети ва Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Нукус филиали ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра, профессор-ўқитувчиларнинг ўзаро тажриба алмашиши ва малака ошириши таъминланади. Ҳамкорликда дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини жорий этиш, талабалар таълимнинг магистратура босқичини Россия Федерациясида давом эттиришади. Шунингдек, филиал талабаларига дарс жараёнларида мутахассисликлари бўйича онлайн маърузалар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.
Тадбир давомида Оксана Фотина бу ҳамкорликнинг истиқболи ҳақида сўзларкан, тажриба алмашиш таълим сифатининг самарадорлиги, қолаверса, сохада янги ютуқларни қўлга киритишга замин яратишини алоҳида таъкидлаб ўтди. Талабалар билан учрашув давомида Оксана Фотина Пермь шаҳрининг ўзига хос тарихи ва Академик Д.Н.Прянишников номидаги Пермь Давлат аграр-технология университети фаолияти ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди. 

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, филиал ташкил этилганига қисқа муддат бўлганлигига қарамай, бугунги кунга қадар Россия Федерацияси ва Украина Республикалари олий ўқув юртлари билан жами 4 та ҳамкорлик алоқалари бўйича шартнома тузишга эришилди.