ТАРҒИБОТ-ТАШВИҚОТ ИШЛАРИ МУҲИМ АҲАМИЯТГА ЭГА


ТАРҒИБОТ-ТАШВИҚОТ ИШЛАРИ МУҲИМ АҲАМИЯТГА ЭГА


 

ТАРҒИБОТ-ТАШВИҚОТ ИШЛАРИ МУҲИМ АҲАМИЯТГА ЭГА

ТАРҒИБОТ-ТАШВИҚОТ ИШЛАРИ МУҲИМ АҲАМИЯТГА ЭГА

Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги “Ахмадий” наслчилик фермер хўжалигида амалий семинар ташкил этилди.
Унда туман хокимлиги масъуллари, ветеринария мутахассислари ва чорвачилик хўжаликлари рахбар-ходимлари иштирок этишди.
Семинарда чорвачилик фермер хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш, сунъий уруғлантириш ишларини жадал олиб бориш ҳамда озуқа экин майдонларидан унумли фойдаланиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Тадбирда сўз олганлар наслчилик ишлари самарали ташкил этилаётганлигини алоҳида қайд этиб ўтишди. Семинар сўнггида келгусидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, вилоятнинг бир қатор туман ва шаҳарларида эпизоотияга қарши кураш гурухлари томонидан эпизоотик тадбирлар уюштирилмоқда. Ветеринария мутахассислари томонидан ҳайвонларни жадвал асосида куйдирги, қутуриш, оқсил, брадзот ва нодуляр дерматит каби касалликларга қарши эмлаш тадбирлари амалга оширилмоқда.


Жумладан, Боёвут тумани “Дўстлик маҳалласи хонадонларидаги 487 бош қорамол лептоспироз касаллигига, 485 бош қўй-эчки чечак қарши эмланди.
Мирзаобод тумани “Навбаҳор” маҳалласидаги 196 бош қорамол ва 96 бош қўй-эчки ҳамда “Мирзачўл” маҳалласи хонадонларидаги 389 бош қорамол оқсил касаллигига, “Дехқонобод” маҳалласидаги 65 бош қорамол қорасон касаллигига қарши профилактик эмланди.
Худудларда ҳайвонларни идентификация қилиш ишлари ҳам олиб борилди. Сирдарё туманида жойлашган “Фарангиз-Фазилат” фермер хўжалигидаги 30 бош, “Муқаддас Ғулом” фермер хўжалигидаги 20 бош ва “Умиджон Иброхимжон” фермер хўжалигидаги 30 бош қорамол идентификация қилиниб, ягона электрон маълумотлар базасига киритилди.