187 килограмм сифатсиз гўшт маҳсулотлари манзилига етмади


187 килограмм сифатсиз гўшт маҳсулотлари манзилига етмади


187 килограмм сифатсиз гўшт маҳсулотлари манзилига етмади
 
Булунғур туманида жойлашган “Юқори нуқта” йўл-патруль хизмати масканида вилоят ИИБ ходимлари томонидан “Қашқадарё-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган М.Ф. бошқарувидаги “Nexia” русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб текширилганида, юкхонаси ҳамда салон ичида ветеринария-санитария талабларига жавоб бермайдиган 141 килограмм оғирликдаги гўшт маҳсулотлари олиб кетилаётганлиги аниқланди.
 
Шунингдек, ушбу автомашина билан бирга ҳаракатланиб келаётган, Н.Б. бошқарувидаги “Nexia” русумли автотранспорт воситаси текширилганида, унинг ҳам юкхонаси ва салони ичида ветеринария-санитария талабларига жавоб бермайдиган, боқилган ва сўйилган жойи номаълум чорва молининг 46 килограмм оғирликдаги гўшт маҳсулоти борлиги аниқланди.
 
Экспертиза текширув натижасига кўра, ушбу гўшт маҳсулотлари истеъмолга яроқсизлиги аниқланди ва тегишли тартибда йўқ қилинди.