ҲУДУДЛАРДА ЭПИЗООТИК ТАДБИРЛАР ВА ҚОРАМОЛЛАРНИ СУНЪИЙ УРУҒЛАНТИРИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА


ҲУДУДЛАРДА ЭПИЗООТИК ТАДБИРЛАР ВА ҚОРАМОЛЛАРНИ СУНЪИЙ УРУҒЛАНТИРИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА


ҲУДУДЛАРДА ЭПИЗООТИК ТАДБИРЛАР ВА ҚОРАМОЛЛАРНИ СУНЪИЙ УРУҒЛАНТИРИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ҳудудларда эпизоотик тадбирлар ва қорамолларни сунъий уруғлантириш ишлари давом этмоқда

Айни пайтда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида эпизоотик осойишталикни таъминлаш мақсадида ҳайвонлар касалликларига қарши кураш тадбирлари уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда.

Хусусан, Давлат ветеринария хизмати ходимлари томонидан Наманган вилоятининг Янгикўрғон туманида ҳам ҳайвонлар касалликларининг олдини олишга қаратилган профилактик эмлаш тадбирлари ташкил этилмоқда.

Ўтган ҳафта давомида туман ҳудудида парвариш қилинаётган 280 бош йирик шохли, 296 бош майда шохли мол, 18 бош от-эшак куйдирги касаллигига 1200 бош йирик шохли, 582 бош майда шохли мол оқсил касаллигига, 2042 бош йирик шохли мол нодуляр дерматит касаллигига ҳамда 30 бош ит-мушук қутуриш касаллигига қарши профилактик эмланди.  

Шунингдек, қорамолларни сунъий уруғлантириш ишлари тизимли ташкил этилмоқда. 

Ветеринария мутахассислари томонидан туман ҳудудидаги 157 бош сигир сунъий уруғлантирилиб, бу борада аҳоли ўртасида кенг қамровли тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.