ҲАЙВОНЛАРНИ ЭМЛАШ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ


ҲАЙВОНЛАРНИ ЭМЛАШ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ


ҲАЙВОНЛАРНИ ЭМЛАШ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

ҲАЙВОНЛАРНИ ЭМЛАШ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Сирдарё вилоятида ҳайвонлар касалликларига қарши кураш тадбирлари ташкил этилмоқда. Хусусан, вилоятнинг Сирдарё тумани “Сохил” қишлоқ фуқаролар йиғини хонадонларидаги 550 бош қорамол куйдирги касаллигига, 320 та ит қутуриш касаллигига, “Туркистон” маҳалла фуқаролар йиғини хонадонларидаги 718 бош қорамол куйдирги касаллигига, 200 та ит қутуриш касаллигига қарши профилактик эмланди ва ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликлари тўғрисида аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишлари амалга оширилди.
Шунингдек, ветеринария мутахассислари томонидан Сайхунобод тумани “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 500 бош қорамол куйдирги касаллигига, 185 та ит қутуриш касаллигига, Гулистон шаҳар “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини хонадонларидаги 630 бош қорамол куйдирги касаллигига, 250 та ит қутуриш касаллигига эмланди. Вилоятнинг бошқа туман ва шаҳарларида ҳам эпизоотияга қарши кураш гурухи мутахассислари томонидан ҳайвонлар жадвал асосида турли касалликларга қарши эмланмоқда.


Худудларда идентификация ишлари ҳам олиб борилмоқда. Жумладан, вилоятнинг Боёвут тумани электр тармоқлари корхонасида парвариш қилинаётган 46 бош қорамол, “Синдорбек Рўзибоев” фермер хўжалигидаги 39 бош қорамол, “Очилбой Сардорбой” фермер хўжалигидаги 31 бош қорамол ҳамда Мирзаобод тумани “Чашма” фермер хўжалигидаги 33 бош қорамол идентификация қилиниб, ягона электрон маълумотлар базасига киритилди.