ҲАЙВОНЛАРНИ ЭЛЕКТРОН НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТИЗИМИ АМАЛИЁТГА ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА


ҲАЙВОНЛАРНИ ЭЛЕКТРОН НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТИЗИМИ АМАЛИЁТГА ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА


ҲАЙВОНЛАРНИ ЭЛЕКТРОН НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТИЗИМИ АМАЛИЁТГА ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА

ҲАЙВОНЛАРНИ ЭЛЕКТРОН НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТИЗИМИ  АМАЛИЁТГА ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА

Ҳайвонларни идентификация қилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги “Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори муҳим аҳамият касб этади.
Жисмоний ва юридик шахслар қўлидаги чорвани босқичма-босқич идентификация қилинишини ташкил этиш, бу борада ягона маълумотлар базасини шакллантириш ва ягона электрон ахборот тизимини жорий қилиш ва бу жараёнда ходимлар малакасини босқичма-босқич ошириб бориш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Ана шу мақсадда қўмитанинг Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказида идентификация тизимини жорий этишнинг дастлабки босқичлари мавзусига бағишланган ўқув-амалий семинар ташкил этилди. Унда қўмита масъул ходимлари, ветеринария мутахассислари, чорвадорлар ва оссеминаторлар иштирок этишди. Семинарда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган янги тизимнинг дастлабки босқичларини амалиётга жорий этиш бўйича тақдимот намойиши бўлиб ўтди.
– Ушбу электрон тизим дастлаб Тошкент вилоятида жорий этилади, кейин босқичма-босқич бошқа худудларда қўлланилади, – дея таъкидлади қўмита раиси ўринбосари А.Акбаров. Ўқув-семинар давомида иштирокчиларнинг барча саволларига ойдинлик киритилди.


Маълумот ўрнида айтиш жоизки, мамлакатимиздаги барча ҳайвонлар халқаро стандартлар ва талаблар асосида тўлиқ идентификация қилиниши, ҳисобга олиниши аҳолини сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, шунингдек ҳайвонотга мансуб маҳсулотлар ва хом ашёларнинг экспорт қилинишига имкон яратади. Яъни бу ҳайвонларни идентификация қилиш – биркалаш, тамғалаш, жетонлаш ва чип ўрнатиш (электрон идентификация) орқали ҳайвонларни аниқлаш имконини берадиган индивидуал рақам бериш, шунингдек ҳайвонлар тўғрисидаги барча маълумотларни электрон ахборот тизимига киритиш ва уларга ветеринария паспортини расмийлаштириш каби жараёнларни ўз ичига олади.
Ҳайвонларни ҳисобга олиш – ҳайвонларни идентификация қилиш ва электрон ахборот тизимига ҳайвон ҳақидаги маълумотлар, шу жумладан, унга берилган идентификация рақами ва идентификация қилинганлиги тўғрисида берилган ҳужжатлар ҳақидаги ахборотлар киритиб борилади.
Ҳайвонларни идентификация қилишнинг яна бир муҳим жиҳати, ички ва ташқи бозорга чиқарилган чорвачилик маҳсулотларини қайси ҳайвондан олинганлиги, унинг идентификация қилинганлиги, соғломлиги, касалликларга қарши эмланганлиги, ундан олинган маҳсулотлар истеъмолга яроқли ёки яроқсиз эканлигига оид маълумотларни аниқлашга хизмат қилади.
Чорвачилик ва деҳқон фермер хўжаликлари ҳамда аҳоли хонадонларидаги ҳар бир ҳайвон идентификация қилиниши муҳим жараён ҳисобланади. Бу эса озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги муҳим тадбир ҳисобланади.