ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЕОИИ БИЛАН КУЗАТУВЧИ МАҚОМИДАГИ ҲАМКОРЛИГИ: ЧОРВАЧИЛИК ВА ВЕТЕРИНАРИЯ ТАРМОҒИНИНИНГ РИВОЖЛАНИШИГА ТАЪСИРИ ВА ОҚИБАТЛАРИ


ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЕОИИ БИЛАН КУЗАТУВЧИ МАҚОМИДАГИ ҲАМКОРЛИГИ: ЧОРВАЧИЛИК ВА ВЕТЕРИНАРИЯ ТАРМОҒИНИНИНГ РИВОЖЛАНИШИГА ТАЪСИРИ ВА ОҚИБАТЛАРИ


ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЕОИИ БИЛАН КУЗАТУВЧИ МАҚОМИДАГИ ҲАМКОРЛИГИ: ЧОРВАЧИЛИК ВА ВЕТЕРИНАРИЯ ТАРМОҒИНИНИНГ РИВОЖЛАНИШИГА ТАЪСИРИ ВА ОҚИБАТЛАРИ

Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан кузатувчи мақомидаги ҳамкорлиги: чорвачилик ва ветеринария тармоғинининг ривожланишига таъсири ва оқибатлари

Мамлакатимизга чегара орқали олиб ўтилаётган қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари ва чорвачилик маҳсулотлари, шунингдек ветеринария назоратидаги бошқа товарлар давлат ветеринария назоратидан ўтказилиши шарт.

Бундай тартиб Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатларда ҳам ҳамкорликка кирмаган давлатлар учун қўлланилади. Яъни, юртимизга Европа давлатлари ёки Хитойдан ёки учинчи давлатдан импорт ёки экспорт қилинадиган маҳсулот камида уч марта чегара назоратидан ўтади. Ўз навбатида чегаралардан ўтиш кўп вақт ва турли хил тартиблар доирасидаги харажатлар сарфланишига олиб келади.

Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида хизматлар соҳасида ягона транспорт макони ташкил этилиши халқаро ташишлар соҳасида рухсат бериш тартибларини соддалаштириш, йўловчиларнинг, юк ва транспорт воситаларининг эркин ҳаракат қилишини таъминлайди.

Иттифоққа аъзо давлатлар ўртасида қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари, гўшт ва сут маҳсулотлари божхона декларациясиз ва давлат ветеринария назорати қўлланилмасдан эркин ҳаракатланиш ҳуқуқи мавжуд.

Бинобарин, мамлакатимизнинг мазкур иттифоқ билан кузатувчи мақомидаги ҳамкорлиги давлат ветеринария хизмати назоратидаги товарларни экспорт, импорт қилиш ва Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит қилинишига рухсатнома бериш, шунингдек ветеринария сертификатлари (гувоҳномалари)ни расмийлаштиришда рухсат этувчи талаблар ҳамда шартларни бажаришга кетадиган вақт ва сарф-харажатларни тежашга олиб келади.

Бундай имконият ички истеъмол бозорини сифатли гўшт ва гўшт маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, Республикамизга четдан импорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари ва чорвачилик маҳсулотлари, шунингдек ветеринария назорати остидаги бошқа товарлар таннархининг камайишига олиб келади.