ЖОЙЛАРДА ИДЕНТИФИКАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИ АВЖ ПАЛЛАСИДА


ЖОЙЛАРДА ИДЕНТИФИКАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИ АВЖ ПАЛЛАСИДА


Жойларда идентификация жараёнлари авж палласида
2017 йил 22 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 748-сонли қарори ижроси юзасидан жойларда кўплаб амалий ишлар олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти Самарқанд тумани Қорасув маҳалласида жойлашган “Шариф чорва насл” наслчилик фермер хўжалигида чорва ҳайвонларини идентификация қилиш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди. Унда Республика идентификация мутахассислари, вилоятнинг барча туман ветеринария бўлимлари бошлиқ ва ўринбосарлари, вилоят оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда соҳа вакиллари иштирок этишди.
Семинарда сўзга чиққан Республика идентификация йўналиши бош мутахассиси Наргиза Омонбоева тадбир қатнашчиларига идентификация хусусида сўз юритаркан, ушбу муҳим чора-тадбирлар натижасида ҳайвонларни касалликлардан муҳофаза қилиш, эпизоотик барқарорликни мустаҳкамлаш ва бу орқали аҳолига сифати кафолатланган чорвачилик маҳсулотлари етказиб бериш сингари самарали натижаларга эришилиши мумкинлигига алоҳида урғу бериб ўтди. Сўнгра мазкур чорвачилик фермер хўжалиги қорамолларини идентификация қилиш ишлари бошланди.
 
Жойларда идентификация жараёнлари давом этмоқда.