ВЕТЕРИНАРИЯ МЕДИЦИНАСИ ИНСТИТУТИНИНГ НУКУС ФИЛИАЛИ ИШ БОШЛАДИ


ВЕТЕРИНАРИЯ МЕДИЦИНАСИ ИНСТИТУТИНИНГ НУКУС ФИЛИАЛИ ИШ БОШЛАДИ


 
Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Нукус филиали очилиб, ўз иш фаолиятини бошлади.
 
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалига ветеринария медицинаси (қора моллар касалликлари), зооинженерия (йилқичилик ва туячилик), зооинженерия (балиқчилик) соҳаси бўйича 30 нафар талаба қабул қилинди.
 
Ушбу таълим даргоҳида ўқув, лаборатория, замонавий компьютер хоналари, ахборот-ресурс маркази мавжуд бўлиб, улар зарур адабиётларлар ва қўлланмалар билан таъминланган. Ҳозирда филиал фаолиятини янада такомиллаштириш, соҳада юқори малакали мутахассис-кадрлар тайёрлаш мақсадида юртимиз ва қатор хорижий давлатлардаги нуфузли олий ўқув юртлари, шунингдек, илмий-тадқиқот институтлари билан яқиндан алоқалар ўрнатиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда