ЧОРВА ҲАМДА УЙ ҲАЙВОНЛАРИНИ ЭМЛАШ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ


ЧОРВА ҲАМДА УЙ ҲАЙВОНЛАРИНИ ЭМЛАШ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ


ЧОРВА ҲАМДА УЙ ҲАЙВОНЛАРИНИ ЭМЛАШ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

ЧОРВА ҲАМДА УЙ ҲАЙВОНЛАРИНИ ЭМЛАШ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Республика худудида эпизоотик барқарорликни таъминлаш ва ҳайвонлар касалликларининг олдини олиш бўйича бир нечта чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Наманган вилоятининг Уйчи туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари томонидан бу борада тадбирлар ташкил этилди. Эмлаш тадбирлари давомида худуддаги аҳоли ва чорва фермер хўжаликларига қарашли ҳайвонлар куйдирги, оқсил ва брадзот касалликларига қарши профилактик эмланди. Ҳафта давомида тумандаги “Ўнхаёт” ва “Бирлашган” маҳалла фуқаролар йиғини хонадонлари ва чорвачилик фермер хўжаликларидаги жами 145 бош йирик шохли, 187 бош майда шохли ҳайвон куйдирги касаллигига, 98 бош йирик шохли ҳайвонлар оқсил касаллигига ҳамда 100 бош қўй-эчки брадзот касаллигига, 20 бош ит-мушук қутуриш касаллигига қарши профилактик эмланди.

Шунингдек, вилоятнинг Чортоқ тумани ветеринария мутахассислари томонидан “Гулшан” маҳалласи ҳонадонларида парвариш қилинаётган 165 бош йирик шохли ҳайвон, 100 бош майда шохли ҳайвон куйдирги, 98 боши брадзот касалликларига, 100 бош йирик шохли ҳайвон оқсил касаллигига қарши профилактик эмланди. Бруцеллёз касаллигига текшириш учун ҳайвонлардан қон наъмуналари олинди. Бундан ташқари чорва ва уй ҳайвонларида учрайдиган юқумли касалликлар тўғрисида аҳоли ўртасида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилиб, касалликлар тўғрисида эслатма ҳамда варақалар тарқатилди.