ҚЎМИТАНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲАР БОШҚАРМАСИДА БАЙРАМ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


ҚЎМИТАНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲАР БОШҚАРМАСИДА БАЙРАМ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


ҚЎМИТАНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲАР БОШҚАРМАСИДА БАЙРАМ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ҚЎМИТАНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲАР БОШҚАРМАСИДА БАЙРАМ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги ҳамда “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.
Маълумки, Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан декабр ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни этиб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги ҳамда “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда бошқарма бошлиғи Ш.Шакаров давлатимиз раҳбари томонидан сохага қаратилаётган эътибор самараси ўлароқ қатор ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги хусусида тўхталиб ўтди. Ш.Шакаров тадбир қатнашчиларини ушбу қўшалоқ байрам билан табриклади.
Шунингдек, тадбир давомида мазкур сохада узоқ йиллардан бери самарали меҳнат қилиб келаётган бир гурух ходимлар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасининг “Фахрий ёрлиқ”лари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.