Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ҳодимлари куни муносабати билан ветеринария соҳасидаги ҳодимлар мукофотланди


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ҳодимлари куни муносабати билан ветеринария соҳасидаги ҳодимлар мукофотланди


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ҳодимлари куни ва “Ҳосил байрами”ни нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги баёни ижросини таъминлаш мақсадида
Ветеринария соҳаси ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ҳодимлари куни муносабати билан Вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази директори Матлуба Алламурадова, Самарқанд шаҳар ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази директори в.б. Абдуқодир Каримов, Оқдарё туман ветеринария бўлими “Бобур” номли зооветеринария пункт мудири Ҳамидулло Адилов, Каттақурғон туман ветеринария бўлими “Қоракўлча” ветеринария пункт мудири Уринтош Қурбоновлар Давлат ветеринария қўмитасининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар. Фахрий ёрлиқдаги табрик сўзларини бошқарма бошлиғи ўқиб мукофот эгаларига топширди.
Давлат ветеринария қўмитасининг 2018 йил 6 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ҳодимлари куни муносабати билан ветеринария соҳасидаги хизматлари учун ушбу фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган ҳодимларлар Ветеринария хизматини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир миллион (1.000.000) сўм миқдорда мукофотлаш тўғрисидаги 147 и/ч-сонли бўйруғи ўқиб эшиттирилди.