ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ МАВЗУСИГА ДОИР СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ МАВЗУСИГА ДОИР СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

28.04.2021

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ МАВЗУСИГА ДОИР СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Хоразм вилоятида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мавзусига доир семинар ташкил этилди

Унда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси раҳбар-ходимлари, Ташхис маркази, туманлар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари ходимлари, ветеринария лабораториялари мутахассислари ҳамда соҳа вакиллари иштирок этишди.

Тадбир давомида мамлакатимизда тадбикорлик фаолиятини ривожлантириш, бизнес-режаларни амалга ошириш учун қулай шароит яратилаётганлиги, бу борада кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилаётганлиги таъкидланди. 

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича етакчи инспектори сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг “Ветеринария тўғрисида”ги қонуни, Президентимизнинг тадбикорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда соҳага доир қатор фармон ва қарорларнинг мазмун-моҳияти хусусида нутқ сўзлади. 

Шунингдек, семинар давомида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш ва текширувларнинг қонунийлиги устидан назорат ўрнатиш, назорат қилувчи органлар фаолиятида қонунийлик, холислик ва ошкораликни таъминлаш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш каби масалаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Семинар якунида йиғилиш қатнашчилари мавзуга оид барча саволларга жавоб олишди.