Вилоятда ҳайвонларнинг қутуриш касаллигига қарши кураш ойлигини ўтказиш тўғрисида


Вилоятда ҳайвонларнинг қутуриш касаллигига қарши кураш ойлигини ўтказиш тўғрисида

16.02.2018

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил                          8 июлдаги 202-сонли ҳамда шу асосда қабул қилиинган Самарқанд вилоят ҳокимининг 2011 йил 15 июлдаги 161-К-сонли  «Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоятда ҳайвонлар ўртасида қутуриш касаллигига қарши курашиш бўйича йиллар давомида ўтказилаётган ойлик ўз самарасини бермоқда. Аммо бу борада олиб борилаётган ишлар ҳали талаб даражасида эмас.    Ҳайвонларда қутуриш касаллигини олдини олиш чораларини янада кучайтириш мақсадида

 

Буюраман:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил                             8 июлдаги 202-сонли ҳамда шу асосда қабул қилинган Самарқанд вилоят ҳокимининг 2011 йил 15 июлдаги 161-К-сонли «Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини тўлиқ таъминлаш мақсадида 2018 йил 16 февралдан 16 мартгача «Вилоят шаҳар ва туманларида ветеринария ходимларининг қутуриш касаллигига қарши кураш ойлиги» деб эълон қилинсин.

 

Ойлик давомида шаҳар, туман ветеринария бўлимлари, уларнинг жойлардаги зооветеринария пунктлари, муассаса, ташкилот ва идоравий ветеринария хизмати ходимларига қуйидаги вазифаларни бажариш юклатилсин:

 

аҳоли ташкилот, муассасалар ва корхоналар хизматига қарашли бўлган эгали ит ва мушукларни қутуриш касаллигига қарши эмлаш, рўйхатга олиш, қайта рўйхатга олиш, жетон ва гувохнома бериш;

ойлик давомида барча профилактик тадбирлар буйруқ асосида ташкил этилган эмлаш гуруҳлари орқали амалга оширилишини таъминлаш;

эмланган уй ҳайвонларини маҳсус журналга  (ип ўтказилган ва муҳрланган) қайд этиш, унда ит эгасининг яшаш жойи, исми, шарифи, ит ва мушукларнинг лақаби, жинси, зоти, ранги ва хакозоларни ёзиш;

қутуриш ўчоқларида касалликни йўқ қилиш комплекс ветеринария чора-тадбирларини тузиш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни кучайтириш;

қутуриш касаллиги ўчоқларида соғломлаштириш даврида, гуруҳли жароҳатланишларда ит эгаларига нисбатан Қонунда белгиланган тартибда чоралар кўриш;

қутуриш ўчоқларида ит, мушук ҳамда бошқа ҳайвонларнинг гавдаларини кўмишда белгиланган тартибда ветеринария-санитария  қоидаларига риоя қилиниши устидан назорат ўрнатиш.

Шаҳар ва туман  ветеринария бўлимлари бошлиқларига:

ўз ҳудудларида қутуриш касаллигига қарши кураш ойлигида маҳаллий рўзномаларга эълон ва мақолалар чоп эттириш;

қутуришга қарши эмлама етишмаган қисмини сотиб олиш ва бошқа харажатлар учун маҳаллий бюджетдан маблағ сўраб туман ва шаҳар ҳокимлигига мурожаат этиш;

қутуриш касаллигига қарши кураш ойлиги даврида олиб борилган ишлар тўғрисида якуний маълумот вилоят ветеринария бошқармасига  2018 йилнинг 16 март куни ёзма равишда тақдим этилсин.

Вилоят Хайвонлар саломатлигини химоя килиш булими  бошлиги                               (Х. Умаров) ва вилоят ДСЭНМ билан ҳамкорликда қутуриш касаллиги ҳамда унинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида телевидение  ва оммавий ахборот воситалари орқали чиқишларни ташкил этсинлар.

Вилоят давлат ветеринария бошқармасининг шаҳар ва туманларга бириктирилган вакиллари ҳамда вилоят ИИБ, ППХ ва ЖТСБга қарашли карантин тадбирларини таъминлаш  взводи (О.Эсанов) ходимлари ойликни муваффақиятли ўтказишда амалий  ёрдам  кўрсатсинлар.

Ушбу буйруқни бажарилишини таъминлаш барча ҳудудий давлат ветеринария хизматлари раҳбарларига, назорати эса вилоят ветеринария бошқармаси хайвонлар саломатлигини химоя килиш булими  бошлиги                     Х. Умаров зиммасига  юклатилсин.

 

Вилоят  ветеринария

бошқармаси бошлиғи                                                    Э. Тошмуратов