ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ РАИСИНИНГ НАВРЎЗ АЙЁМИ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ


ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ РАИСИНИНГ НАВРЎЗ АЙЁМИ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ


ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ РАИСИНИНГ НАВРЎЗ АЙЁМИ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг Наврўз айёми байрами муносабати билан байрам табриги

Азиз ватандошлар, соҳа фидойилари! 

Айни пайтларда ўлкамизда барчамиз орзиқиб кутган Наврўз байрами шукуҳи кезиб юрибди. Минг йиллар давомида маънавий-маданий ҳаётимизнинг гўзал зийнати бўлиб келаётган бу хосиятли айём қалбларимизга чексиз қувонч ва шодлик бағишлайди.

Шундай файзли айёмда барча юртдошларимизга, соҳада фидоийлик билан меҳнат қилаётган азиз ватандошларимизга энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида соҳада олиб борилаётган ўзгаришлар, ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда соҳага доир қарор ва фармонларнинг ижросини таъминлашда сиз азизларнинг муносиб ҳиссангиз бор.

Алоҳида эътироф этишим керак, Президентимизнинг ветеринария ва чорвачилик соҳаларини янада ривожлантириш бўйича кўплаб фармон ва қарорлари қабул қилиниб, соҳа олдида турган қатор вазифалар белгилаб берилди.

Шу каби тарихий ҳужжатлар мамлакатимизда ветеринария ва чорвачилик соҳаларидаги ислоҳотларнинг янги босқичга қадам қўйганидан далолатдир.

Республикамизда озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлиги, шунингдек эпизоотик осойишталикни барқарор таъминлаш, аҳоли учун сифатли ва арзон чорвачилик маҳсулотларини етказиб бериш ҳамда чорва моллари наслини яхшилаш, маҳсулдорликни ошириш Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси зиммасидаги улкан масъулиятдир.

Бу борада мамлкатимиздаги чорвачилик субьектларида маҳсулот етиштириш ва қайта ишлаш бўйича улкан саъй-ҳаракатлар олиб борилаётганлигини таъкидламоқчиман.

Ҳурматли юртдошлар! 

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни, жумладан юртимизда фаолият олиб бораётган барча ветеринар ҳамда чорвадорларни янгиланиш ва ёшариш айёми – Наврўз байрами билан самимий муборакбод этаман! 

Сизларга соғлик-саломатлик, бахту-саодат, хонадонингизга файзу барака ва ишингизда муваффақиятлар тилайман!