Давлат ветеринария қўмитасида ўқув-семинар бўлиб ўтди.


Давлат ветеринария қўмитасида ўқув-семинар бўлиб ўтди.

04.02.2019


Давлат ветеринария қўмитасининг мажлислар залида Ветеринария фаолиятини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш бошқармаси фаолиятига доир ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Семинарни қўмита раисининг 1-ўринбосари Ш.Джаббаров кириш сўзи билан очиб берди.

Сўнгра бошқарма бошлиғи Ж.Турсагатов ветеринария фаолиятини муофиқлаштириш шўъбаси ходимлари ўртасида одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиш, соҳада коррупцияга йўл қўймаслик, унга қарши курашиш чоралари хусусида маъруза қилди

– Ҳозирги пайтда мамлакатимиз бўйлаб ҳуқуқий ислоҳотлар жадал суръатларда олиб борилмоқда. Мазкур ислоҳотлар замирида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш каби муҳим мақсадлар ётибди, айни дамда қабул қилинаётган қарор ва Қонунларнинг жойлардаги ижросини назорат қилиб бориш талаб этиляпти, - деди Ж.Турсагатов.

Шунингдек, бошқарма бошлиғи ўринбосари А.Абдусамиев, бош мутахассис Ў.Ахадов, етакчи мутахассис Б.Бекмуродовлар ветеринария фаолиятини лицензиялаш бўйича худудий ветеринария бошқармалари томонидан йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар тўғрисида сўз юритди. Жумладан, Тошкент шаҳри, Наманган ва Самарқанд вилоятларида ана шундай муаммолар мавжудлиги, ветеринария фаолиятини амалга ошириш бўйича мавжуд бинога эксперт хулосаси бериш муддатини сунъий равишда кечиктириб бориш холатлари кузатилаётганлиги айтиб ўтилди

Қўмитанинг 2018 йил 25 октябрдаги 61-сонли қарори билан тасдиқланган талабларни бажармаслик холатлари, ҳар ой якуни билан берилган лицензиялардан ундирилган давлат божи тўғрисидаги ҳисоботларни худудий Давлат солиқ инпекцияси ва Давлат ветеринария қўмитасига тақдим этиб бориш жараёни тўғрисидаги ҳисоботлар тингланди.