БУТУНЖАҲОН ҲАЙВОНЛАР СОҒЛИҒИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТАШКИЛОТИНИНГ 87-БОШ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА
Бош сессияда қатор халқаро меъёрлар ва стандартлар делегатлар томонидан кўриб чиқилади.
Ўзбекистон делегациясининг Францияга ташрифи чоғида Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш ташкилоти (ОIЕ) Бош директори Моник Элуа, халқаро молия институтлари вакиллари, чорвачиликни ривожлантириш бўйича француз компаниялари билан музокаралар олиб борилиши режалаштирилган.
Монголия, Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон давлатлари билан ветеринария ва чорвачилик соҳасида ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлаш масалалари бўйича учрашувлар белгиланган.
Шунингдек, ОIЕнинг 87-Бош сессияси доирасида "Ўзбекистон куни" ҳам нишонланади, унда 180 дан ортиқ мамлакатдан ташриф буюрган делегациялар ва меҳмонлар қатнашади.