ҚОРАМОЛЛАРНИНГ НОДУЛЯР ДЕРМАТИТИ


ҚОРАМОЛЛАРНИНГ НОДУЛЯР ДЕРМАТИТИ

19.02.2019

ҚОРАМОЛЛАРНИНГ НОДУЛЯР ДЕРМАТИТИ

       Қорамолларнинг нодуляр дерматити – контагиозли чегара билмас вирус касаллиги бўлиб, давомли иситма, некрозланувчи ўчоқли тери бўртмалари (ғадир-будур шиш), тарқалган лимфаденит, кўз, нафас олиш ва овқат ҳазм қилиш аъзолари шиллиқ пардаларининг жароҳатланиши билан характерланади. Бу касаллик билан, баъзан, қўй, эчки ва буйволлар ҳам касалланиши мумкин.

      Жаҳонда қорамолларнинг нодуляр дерматити бўйича эпизоотик ҳолатнинг бироз мураккаблашганлиги, тарқалиш ареали мамлакатимизнинг чегара ҳудудларига яқин бўлганлиги ва хавф солиш мумкинлиги ушбу касаллик ҳақида маълумот беришни тақозо қилмоқда. 

Тарқалиши. Қорамолларнинг нодуляр дерматити (НД) Марказий ва Жанубий Африка мамлакатлари, Мадагаскар, Ҳиндистон мамлакатларида қайд этилган. Кейинчалик Яқин Шарқ мамлакатларида, 2014-2016 йиллар мобайнида қорамолларнинг НД Туркия, Озарбайжон, Ливан, Ироқ, Эрон, Миср, Кипр, Россия Федерацияси, Доғистон, Чеченистон Республикалари, Арманистон, Греция, Болгария, Македония, Сербия, Черногория, Албания, Қозоғистон давлатлари ҳудудларида қайд этилди.

 Иқтисодий зарар сигирларда сут маҳсулдор-лигининг кескин камайишидан, сут, тери маҳсулотлари сифатининг ва тирик вазннинг пасайиши, ўлик ҳомила ташлаш, бепуштлик, баъзан, шартли патоген микрофлора таъсири натижасида ҳайвоннинг нобуд бўлиши натижасида иқтисодий зарари келтиради.

Бу вирус билан йирик шохли ҳайвонлар, қўй, эчки, қуён, денгиз чўчқалари касалланади. Касал ҳайвонларда НД вируси тери бўртмаларида, мушаклар, шиллиқ пардалар, қон, сўлак, уруғда бўлади ва 11-12 кун сақланади.

Вирус ташқи муҳитнинг чидамли. Вирус касалланган ҳайвонлар териси бўртмасининг қора қўтирида қоронғи жойда совуқда (+40С) 6 ойгача фаол сақланиши мумкин. Нодуляр дерматитга зоти, жинси, ёшидан қатъий назар қорамоллар, айниқса Европа зотларига мансуб соғин сигирлар ва буйволлар мойил. Касаллик одатда эпизоотия ҳолида намоён бўлади.

Инфекция қўзғатувчиси манбаи бўлиб, касал ва касаллик латент кечаётган ҳайвонлар ҳисобланади. Вирус инкубация даврида ва ҳайвоннинг касаллик даврида жароҳатланган тери соҳаларидан, сўлак, уруғ, сут, кўз ва бурундан ажратилган суюқликлар орқали ажралади.

Касалланиш даражаси организмнинг зот хусусиятлари ва резистентлигига боғлиқ касаллик, асосан 4 ҳафтагача давом этади, асоратли кечса ёки секундар инфекциялар туфайли бу муддат чўзилиши мумкин.