Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида брифинг ташкил этилди


Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида брифинг ташкил этилди

09.07.2021

 Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси бўлим бошлиғи Алишер Сафаров томонидан ветеринария соҳасида кейинги беш йилликда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ҳамда янгиланишлар хусусида маълумотлар берилди.

 

 

Ветеринария соҳасидаги янгиликлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар 

                                                                                                                    

 Ветеринария соҳасидаги янгиликлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар 

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_OfficialAOKA pressa

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизда барча соҳалар қаторида, ветеринария соҳаси ҳам тубдан ислоҳ қилиниб, мамлакатда ветеринар осойишталикни таъминлаш ҳамда аҳолининг тобора ўсиб бораётган эҳтиёжи учун етиштирилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлаш борасида янгидан-янги марралар забт этилди.

Хеч иккиланмай айтишимиз мумкин-ки, бугун Ўзбекистонда ветеринария хизмати тубдан ислоҳ қилиниб, соҳанинг тараққиёти янги босқичга олиб чиқилди.

Шуни алоҳида қайд этишимиз жоиз-ки, соҳани ривожлантириш юзасидан сўнги беш йил ичида 2 та Президент фармон 6 та Президент қарор (ПФ-5067, ПФ-5696, ПҚ-3026, ПҚ-3703, ПҚ-4254, ПҚ-4512, ПҚ-4576, ПҚ-5017), 4 та Президент мажлис баёни ва Ҳукуматнинг 30 га яқин қарорлари қабул қилинди. Соҳага оид 100 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ва идоравий ҳужжатлар ишлаб чиқилди.

Сўнгги беш йил мобайнида Бутун Жаҳон ҳайвонлар соғлигини ҳимоя қилиш ташкилоти билан Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг ўзаро манфаатли ҳамкорлиги мустаҳкамланиб борилмоқда.

Ветеринария ва чорвачилик соҳаси бўйича ҳар бир жараёнларни такомиллаштиришда энг аввало рақамлаштириш, инсон омилини максимал даражада қисқартириш ва шаффоф шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан:

ветеринария соҳасига ахборот тизимларини жорий этиш бўйича Қўмитанинг “ВИС” ахборот платформасини яратиш бўйича мақсадли режа қабул қилинди.

Ушбу платформада 20 га яқин ахборот тизимларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий қилиш устувор вазифа сифатида белгиланди.

Бугунги кунда ахборот тизимларининг 9 таси амалиётга жорий қилинди.

Ветеринария хизматларини кўрсатилишини такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 майдаги “Ветеринария фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 328-сон қарори қабул қилинди.

Қарор билан Ветеринария фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Шунингдек, VIS-LICENSE – давлат хизматларини кўрсатиш учун электрон ҳужжат алмашишни таъминловчи ветеринария фаолиятини лицензилаш ахборот тизими ишлаб чиқилди. Ва бу ахборот тизимида ветеринария хизмати кўрсатувчилар реестри шакллантирилмоқда.

Шунингдек, мамлакатимизда Сўйиш корхоналари фаолиятини тартибга солиш, фермер хўжаликлари ва уй шароитида сўйишни камайтириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

Республикада аҳолини сифатли гўшт ва гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини кучайтириш мақсадида 2019 йил 8 майдаги “Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари фаолиятини тартибга солиш ҳамда истеъмол бозорига гўшт ва гўшт маҳсулотларини етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукуматнинг 386-сон қарори қабул қилинди.

Қарор билан Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари учун ветеринария, ветеринария-санитария норма ва қоидалари;

Ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш бўйича ветеринария-санитария норма ва қоидалари;

республика ҳудудларида ҳайвонларни сўйиш ва терига бирламчи ишлов бериш бўйича ташкил этиладиган автоматлаштирилган мажмуалар билан жиҳозланган чорва молларини сўйиш бўйича ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари ташкил этиш параметрлари тасдиқланиб, бугунги кунгача бундай ихтисослашган сўйиш корхоналари сони 100 дан ошишига эришилди.

Тижорат мақсадларида ҳайвонларни уй шароитларида сўйиш таъқиқланиб, фақатгина ихтисослашган сўйиш корхоналарида сўйиш белгиланди.

Шунингдек, VIS-BILLUR – Ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган сўйилган ҳайвон гўштларининг ягона электрон маълумотлар базаси ахборот тизими яратилиб, айни пайтда Жиззаҳ вилоятида тажриба-синов тариқасида ишга туширилди.

Яна бир муҳим масалага эътиборингизни қаратмоқчиман: мамлакатимизда ҳайвонларни идентификация қилиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Энг аввало, Халқаро эпизоотик бюронинг мустақил экспертларини жалб қилган ҳолда “Ўзбекистон Республикасида ҳайвонларни идентификация қилиш тизимини жорий этиш методологияси” ишлаб чиқилди ва бу методология асосида ишлар босқичма-босқич ташкил этилмоқда.

Жумладан, Қўмита тизимидаги “Ўзбекчорванасл” агентлигида Ҳайвонларни идентификация қилишни ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси вилоятларда идентификация ишларини ташкиллаштириш бўлимлари ташкил этилди. Бугунги кунда мазкур бошқарма ва бўлимларда ҳайвонларни идентификация қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш ва амалга ошириш билан боғлиқ барча функционал вазифа ва ваколатлар белгиланди.

Ҳукуматнинг “Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 748-сон қарори қабул қилиниб, ҳайвонларни идентификация қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси худудида фойдаланиладиган идентификация атрибутлари, шу жумладан қулоқ биркалари стандартлари тасдиқланди.

Идентификация қилинган ҳайвонлар тўғрисидаги маълумотларни сақловчи VIS-CHINOR ягона электрон маълумотлар базаси яратилиб, ишга туширилди.

Бугунги кунда, VIS-CHINOR ахборот тизимига чорвачилик хўжаликларига тегишли бўлган 160 мингдан ортиқ идентификация қилинган ҳайвонлар тўғрисидаги маълумотлар киритилиб, бу ишлар доимий равишда давом эттирилмоқда.

“Ҳайвонларни идентификация қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, кенг муҳокамалардан ўтказилган ҳолда белгиланган тартибда ҳукуматга киритилди.

  Республикадаги Ветеринария лабораториялари фаолияти ҳам тубдан такомиллаштирилмоқда. Жумладан:

Қўмита тасарруфидаги Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази ҳамда Ветеринария дори воситалари, озиқабоп қўшимчалар сифати ва муомиласи назорати бўйича давлат илмий маркази Ўзбекистон Республикаси Миллий аккредитация тизимида ИСО 17025:2007 стандарти талабларига мувофиқ аккредитациядан ўтказилди.

Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича давлат илмий марказида сертификатлаштириш органи ташкил этилиб, мувофиқлик сертификатлари расмийлаштириш йўлга қўйилди.

VIS-SAYYOR – Лаборатория текширувлари ягона электрон маълумотлар базаси ахборот тизимининг техник шартлари ишлаб чиқилиб, ахборот тизими яратилмоқда.

Ҳурматли телетомошабинлар, ҳайвонлар соғлигини ҳимоя қилиш ва эпизоотик барқарорликни таъминлаш ҳамда моддий-техник базани мустаҳкамлаш борасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, мамлакатда ветеринария хизматини ривожлантириш учун Жаҳон банкининг 2,0 млн. АҚШ доллари ва Европа иттифоқининг 2,0 млн. АҚШ доллари грант маблағлари ажратилди.

Ушбу грантлар доирасида ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликлари келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳар бир вилоят учун 1 тадан ветеринария назорати остидаги объектларни дезинфекция ва дезинсекция қилувчи махсус автотранспорт (ДУК), совуткичли автомобиллар (авторефрижатор), 25 та замонавий видеоконфренцалоқа жиҳозлари (камера, микрофон, комьпютер, дастурий таъминот, телевизор ва бошқалар), 1 000 донадан ортиқ автомат шприц, ҳамда 24 та чегара ветеринария назорати пунктларига замонавий лаборатор экспресс-анализаторлар (овоскоп, РН-метр, термометр, лактан), крематорийлар харид қилиниб, жойларга етказиб берилди.

Шунингдек Қўмита ҳузурида ташкил этилган “Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси” ҳисобидан, 53 та махсус Дамас автомашиналари, 400 дан ортиқ термосумкалар, 1 000 дан ортиқ вилоспед ва 500 га яқин мототранспортлар таъминот қилиниб, жойларга етказилди

Чегара ва транспортдаги ветеринария пунктлари

8 турдаги 128 дона ахборот коммуникация воситалари ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда қўлланиладиган лаборатория жихозлари билан таъминланди.

Асосий юклар ҳаракатланувчи 12 та чегара божхона постларида замонавий дезинфекция ускуналарини ўрнатиш режалаштирилиб, бугунги кунгача 6 та чегара божхона постларида замонавий дезинфекциялаш ускуналари ўрнатилган дезинфекция йўлаклари тўлиқ ишга туширилди.

Қўмита ва унинг тизимида олиб борилаётган ишларни рақамлаштириш ва ахборот тизимларидан фойдаланиш учун

1 000 га яқин замонавий компьютер жамланмалари таъминот қилинди.

Ветеринария хизмати кўрсатиш учун шартномаларни оферта шаклига ўтказган ҳолда хизматлар учун тўловларни тўлиқ электрон тарзда, масофадан туриб амалга ошириш йўлга қўйилди.

 

Яна бир ўта муҳим масалага алоҳида тўхталмасак бўлмайди. Бу ҳам бўлса таълим тизими! Ветеринария соҳасида таълим тизими тубдан янгиланиб, янгидан яратилди десак муболаға бўлмайди.

Жумладан, Ўзбекистонда ветеринария таълимини янада ривожлантириш ва ветеринария соҳаси бўйича малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3703-сон қарори билан, Собиқ Самарқанд қишлоқ хўжалик инстиути негизида Самарқанд ветеринария медицинаси институти ташкил этилди.

Бугунги кунда Қўмита тизимида 3 та олий таълим, 4 та техникум, 1 та академик лицей ва Кадрлар малакасини ошириш маркази ҳамда 3 та илмий-тадқиқот институтлари фаолият кўрсатмоқда.

Самарқанд ветеринария медицинаси институтида 34 та таълим йўналиши ҳамда 14 та мутахассислик бўйича жами

5 320 нафар талабалар тахсил олмоқда.

2020/2021 ўқув йилида Хорижий давлатлар (Белоруссия, Латвия) билан ташкил этилган қўшма дастурлар асосида 95 нафар талабалар бакалавр ва магистр йўналишлари бўйича ўқишга қабул қилинди.

Бугунги кунда Халқаро эпизоотик бюро билан ҳамкорликда кадрлар тайёрлашни халқаро даражага олиб чиқиш мақсадида Америка Қўшма Штатларининг Миннесота Университети билан Самарканд Ветеринария медицина институти ўртасидаги 2020-2023 йилларга мўлжалланган Ветеринария таълимининг TWINNING лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳанинг мақсади ўқув дастурларини янгидан ишлаб чиқиш, профессор-ўқитувчилар билим даражасини янгилаш ва таълимнинг биринчи кун ваколатига мувофиқлигини таъминлашдан иборат.

Лойиҳа якунига кўра ветеринария таълимида бакалавриат ва узлуксиз таълимни такомиллаштириш, ветеринария эпизоотологияси ва озиқ-овқат соҳасидаги замонавий билимлар ва ҳайвонларни идентификациялаш, ахборот технологиялари ва тилдан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, шунингдек, Ўзбекистонда ветеринария олий таълимининг 5 йиллик босқичи бўйича янги ўқув режа ва ўқув дастурлари ишлаб чиқилиши режалаштирилган.